TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Солиқ имтиёзлари
Барча мақолалар

Иккиёқлама солиқ халқаро шартномалари

Ўзбекистон Республикаси кўплаб бошқа давлатлар билан солиқ масалаларига оид халқаро шартномалар тузган. Мазкур шартномаларда хорижий шахслар ва компанияларга, Ўзбекистонда фаолият юритган тақдирда, солиқларни камайтирилган ставкаларда тўлаш, иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш каби солиқ имтиёзлари берилган.

Агар хорижий давлатнинг резиденти халқаро шартнома имтиёзларидан мазкур давлатнинг солиқ резиденти бўлмаган бошқа шахс манфаатларини кўзлаб фойдаланса, имтиёзлар қўлланилмайди.

Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон қуйидаги давлатлар билан солиқ шартномаларини тузган: Австрия, Азербайджан, Бахрейн, Беларусь, Бельгия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Вьетнам, Германия, Греция, Грузия, Израиль, Индия, Индонезия, Иордания, Иран, Ирландия, Испания, Италия, Казахстан, Канада, Китай, Корея, Кувейт, Кыргызстан, Латвия, Литва, Люксембург, Малайзия, Молдова, Нидерланды, ОАЭ, Оман, Пакистан, Польша, Россия, Румыния, Саудовская Аравия, Сингапур, Словакия , Словения, Таджикистан, Таиланд, Туркменистан, Турция, Украина, Финляндия, Франция, Чехия, Швейцария, Эстония, Япония.

Ушбу вебсайтдаги маълумотлар юридик ёки профессионал маслаҳат эмас. Бу ерда келтирилган барча маълумотлар фақат умумий танишиш учун мўлжалланган ва аниқ ёки тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Агар сизга профессионал маслаҳат керак бўлса, мутахассисга мурожаат қилинг.