Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
Ўзбекистон ҳудудида ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олишни ёки техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб олишни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар деб эътироф этилади.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ фойдали қазилмани қазиб олиш ҳажми ҳамда қазиб олинган қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларнинг, шунингдек ноёб элементларнинг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажми бўйича аниқланади.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботи ҳар бир ой ва квартал тугагандан кейин солиқ органларига ҳар ойда, кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этилади.
Солиқни тўлаш тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳар ойда кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай амалга оширилади.
Ушбу вебсайтдаги маълумотлар юридик ёки профессионал маслаҳат эмас. Бу ерда келтирилган барча маълумотлар фақат умумий танишиш учун мўлжалланган ва аниқ ёки тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Агар сизга профессионал маслаҳат керак бўлса, мутахассисга мурожаат қилинг.