Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар Ўзбекистон ҳудудида сувдан бирламчи фойдаланишни ёки сувни истеъмол қилишни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ва деҳқон хўжаликларидан иборат.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ сув ўлчагич асбоблар кўрсаткичлари асосида фойдаланилган сувнинг ҳажми бўйича аниқланади. Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, экинлар ҳамда яшил дарахтзорларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Сувдан фойдаланиш учун белгиланган лимитлардан ортиқча сув олинганда, сув ресурсларидан рухсат берувчи ҳужжатларсиз фойдаланилганда, бундай ортиқча қисм бўйича солиқ ставкалари 5 баравари миқдорида белгиланади.
Солиқ ҳисоботи солиқ органларига қуйидаги муддатларда йилда 1 марта тақдим этилади:
- тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай
- қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жорий йилнинг 15 декабридан кечиктирмай
Ушбу вебсайтдаги маълумотлар юридик ёки профессионал маслаҳат эмас. Бу ерда келтирилган барча маълумотлар фақат умумий танишиш учун мўлжалланган ва аниқ ёки тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Агар сизга профессионал маслаҳат керак бўлса, мутахассисга мурожаат қилинг.