TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Якка тартибдаги тадбиркор
Барча мақолалар

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтиш

Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жойи бўйича давлат хизматлари марказида ёки онлайн new.birdarcha.uz сайти орқали амалга оширилади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома унда якка тартибдаги тадбиркорнинг фотосурати акс эттирилган ҳолда берилади.

Бир вақтнинг ўзида ҳам якка тартибдаги тадбиркор, ҳам ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйҳатдан ўтиш мумкин эмас.