TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Трансферт нарх
Барча мақолалар

Назорат қилинадиган ташқи савдо битимлари

Назорат қилинадиган ташқи савдо битимлари деб қуйидагилар эътироф этилади:

  • ўзаро алоқадор (боғлиқ) шахслар ўртасидаги битимлар
  • жаҳон биржа савдоси товарларининг (рангли металлар, қимматбаҳо металлар, минерал ўғитлар, углеводород хом ашёси ва нефть маҳсулотлари, пахта толаси ва калава ип) ташқи савдоси соҳасидаги битимлар
  • тарафларидан бирининг рўйхатдан ўтказилиш жойи, яшаш жойи ёки солиқ резидентлиги жойи офшор юрисдикция бўлган шахс ҳисобланадиган битимлар

Офшор юрисдикциялар деб солиқ солиш бўйича имтиёзли режимни тақдим этадиган ёки молиявий операцияларни амалга оширишда ахборотни ошкор этишни ҳамда тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатлар ва ҳудудлар эътироф этилади.

Солиқ тўловчилар солиқ органларини календарь йилда ўзлари тузган назорат қилинадиган битимлар тўғрисида йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай хабардор қилиши шарт.