TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Трансферт нарх
Барча мақолалар

Ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги назорат қилинадиган битимлар

Ўзбекистон солиқ резиденти бўлган ўзаро алоқадор шахслар ўртасида тузилган ва календарь йилдаги даромадлар суммаси (битимлар нархларининг суммаси) 5 миллиард сўмдан ошган битим - назорат қилинадиган битим деб эътироф этилади.

Шунингдек, ўзаро алоқадор шахслар ўртасида тузилган, календарь йилдаги даромадлар суммаси (битимлар нархларининг суммаси) 500 миллион сўмдан ошган ва қуйидаги талаблардан ҳеч бўлмаганда биттасига жавоб берадиган битим - назорат қилинадиган битим деб эътироф этилади:

  • битимнинг битта тарафи махсус солиқ режимини қўлласа ёки махсус иқтисодий зона иштирокчиси бўлса, ва бошқа тараф махсус солиқ режимларини қўлламаса
  • битимнинг битта тарафи фойда солиғини тўлашдан озод этилган бўлса, пасайтирилган солиқ ставкани ёки бошқа солиқ имтиёзларини қўлласа, ва бошқа тараф бундай солиқни тўлашдан озод этилмаган бўлса ва имтиёзларни қўлламаса
  • битимнинг тарафларидан бири томонидан қазиб олинган фойдали қазилма битим предмети бўлса, агар ушбу фойдали қазилмага нисбатан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг адвалор солиқ ставкаси назарда тутилган бўлса

Солиқ тўловчилар солиқ органларини календарь йилда ўзлари тузган назорат қилинадиган битимлар тўғрисида йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай хабардор қилиши шарт.