TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Солиқ тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш
Барча мақолалар

Солиқ тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш учун асослар

Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти қуйидаги асослардан биттаси мавжуд бўлган тақдирда берилиши мумкин:

  • солиқ тўловчига табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги
  • солиқ тўловчини бюджетдан молиялаштириш кечиктирилганлиги ёки ушбу шахс томонидан бажарилган давлат буюртмаси ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги
  • солиқ тўловчи солиқни бир йўла тўлаши оқибатида унинг ночорлиги (банкротлиги) аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келганлиги
  • солиқ тўловчи фаолиятни 3 йилдан ортиқ вақтдан буён амалга ошираётганлиги ҳамда ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келганлиги, аммо молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини белгиланган муддатларда тўлаш имкониятига эга бўлмаганлиги
  • агар тадбиркорлик субъекти мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашни кечиктириш ҳуқуқи тўғрисидаги хабарномани мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 3 ой ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганлигининг қайд рақамини ва санасини кўрсатган ҳолда солиқ органларига юборган бўлса
  • агар ўтган йил якунлари бўйича жами даромади 10 миллиард сўмдан ошмаган солиқ тўловчи солиқ қарзи юзага келган санадан эътиборан 1 ой ичида солиқ органларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи тўғрисида хабарнома юборган бўлса (мазкур тартиб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчиларига нисбатан қўлланилади)
  • солиқ тўловчи томонидан товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга бўлса

Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ёхуд рад этиш тўғрисидаги қарор ваколатли орган томонидан қабул қилинади.