TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Счет фактуралар
Барча мақолалар

Жўнатилган счет фактурага тузатиш киритиш

Қуйидаги ҳолларда, жўнатилган счет фактуранинг етказиб бериш нарҳини камайтириш ёки кўпайтириш мақсадида, қўшимча счет фактура расмийлаштиришга йўл қўйилади:

  • товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда
  • кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда
  • битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан, жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган хизматларнинг нархи ёки сони (ҳажми) ўзгарганда
  • товар ёки хизматларга сотувчи томонидан чегирмалар берилганда

Қўшимча счет фактура бирламчи счет фактура тақдим этилган санадан бошлаб 1 йиллик муддат доирасида расмийлаштирилиши мумкин. Кафолат муддати белгиланган товарлар ва хизматлар бўйича, қўшимча счет фактура кафолат муддати доирасида расмийлаштирилиши мумкин.

Қуйидаги ҳолатларда илгари ёзиб берилган счет фактура бекор қилинади ва унинг ўрнига харидор томонидан тасдиқланадиган тузатувчи счет фактура расмийлаштирилади:

  • хатоларни тузатиш натижасида солиқ базаси ўзгарган тақдирда
  • илгари ёзиб берилган счет фактурада хатолар аниқланиб, унга ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарур бўлганда