TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Счет фактуралар
Барча мақолалар

Бир томонлама счет фактура

Товар ёки хизматлар счет фактура тақдим этмаган ҳолда реализация қилинганда етказиб берувчи ҳар календарь ой якуни билан бир марта умумлаштирилган бир томонлама счет фактурани шакллантиради.

Шунингдек, қуйидаги даромадларга бир томонлама счет фактура расмийлаштирилади:

  • узоқ муддатли шартномалар бўйича даромадлар
  • дивидендлар ва фоиз тарзида олинган даромадлар
  • текинга олинган мол-мулк
  • асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар
  • инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товар-моддий захиралари
  • валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши
  • шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган жарималар, пенялар, шунингдек зарарларнинг (зиённинг) ўрнини қоплаш суммалари
  • илгари чегириб ташланган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар
  • мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган ҳамда талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар