TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Счет фактуралар
Барча мақолалар

Счет фактурани расмийлаштириш муддатлари

Счет фактура товарлар жўнатилган ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади.

Товар ёки хизматлар корпоратив банк карталаридан тўловни қабул қилган ҳолда реализация қилинганда, счет фактура харидорнинг талабига кўра календарь ойнинг охирги санасига қадар товар ёки хизматлар амалда реализация қилинган сана билан расмийлаштирилиши шарт.

Товар ва хизматлар доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинадиган холларда счет фактура календарь ойнинг сўнгги куни билан мазкур ой давомида жами етказиб берилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) ҳажми бўйича бир марта тақдим этилади. Бунда, счет фактура кейинги ойнинг 10-чи кунига қадар харидорга жўнатилади.

Қурилишида, шунингдек, узоқ муддатли шартномалар тузилганда, агар шартнома шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса ҳам, счет фактура ҳар бир календарь ойнинг охирги кунида тақдим этилади.

Счет фактурани расмийлаштириш бўйича белгиланган муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ёки иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.