TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)
Барча мақолалар

Қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар

Ўзбекистон ҳудудидан божхона орқали экспорт қилинган товарлар ноль даражали ставка билан ҚҚСга тортилади (яъни, ҚҚС тўланмайди).

Шунингдек, қуйидагилар ҚҚСдан озод этилади:

  • мактабгача таълим ташкилотларида болаларга қараш бўйича хизматлар
  • беморлар ва кексаларни парвариш қилиш бўйича хизматлар
  • протез-ортопедия буюмларини, ногиронлиги бўлган шахслар учун инвентарни реализация қилиш, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ортопедик протезлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар
  • ўқитиш (таълим) соҳасидаги хизматлар, шу жумладан тест синовлари ва имтиҳонлар ўтказишни ташкил этиш хизматлари
  • тиббий ёрдамга ва санитария хизмати кўрсатишга доир хизматлар (бундан косметологик хизматлар мустасно), ташхис қўйиш, профилактика ва даволаш бўйича хизматлар ҳамда стоматологик хизматлар
  • ветеринария хизматлари
  • дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш
  • санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматлари
  • уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар
  • кўп квартирали уйларни бошқарувчилар томонидан умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш