TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Иш ҳақи
Барча мақолалар

Ишчига тўланадиган кафолатли тўловлар

Иш берувчи қуйидаги ҳолатларда ишчига кафолатли тўловларни амалга оширади:

  • ишчи билим ва кўникмалар текширувидан ёки мажбурий тиббий кўрикдан ўзининг айбисиз ўтмаганлиги сабабли ишдан четлаштирилган давр учун
  • ишчи ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилганлиги туфайли ишдан четлатилган давр учун
  • йиллик меҳнат таътилида бўлган давр учун
  • иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган давр учун
  • иш берувчининг айби билан меҳнат мажбуриятлари ижро этилмаган давр учун
  • соғлиғининг ҳолатига кўра енгилроқ ишга ўтказилган давр учун
  • хизмат сафарида бўлган давр учун
  • ишчи ишдан ажралган ҳолда қайта тайёрлашдан ёки мажбурий малака оширишдан ўтган давр учун
  • ўқув таътилларида бўлган давр учун
  • ижодий таътилларда бўлган давр учун
  • мажбурий тиббий кўриклардан ўтган давр учун