TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Иш ҳақи
Барча мақолалар

Ишчининг иш ҳақидан ушлаб қолиш

Ишчининг иш ҳақидан унинг ёзма розилиги билан ушлаб қолиниши мумкин. Қуйидаги ҳолларда, ишчининг ёзма розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолиш амалга оширилади:

  • солиқлар ва йиғимларни ундириш
  • суд қарорлари бўйича ундирув
  • иш берувчи томонидан иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш
  • ишчи томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, агар етказилган зарарнинг миқдори ишчининг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса
  • меҳнат интизомини бузганлик учун қўлланилган жарималарни ундириш

Ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ишчига ҳисобланган иш ҳақининг 50% дан ошиши мумкин эмас. Алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ундиришда иш ҳақининг 70% гача ушлаб қолиш мумкин.

Ишчининг ёзма аризасига мувофиқ, унинг иш ҳақи тўлиқ ёки қисман банкдан олинган кредитлар, коммунал тўловлар ва бошқа харажатларни тўлаш учун йўналтирилиши мумкин.