TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Иш ҳақи
Барча мақолалар

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг умумий қоидалари

Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдори иш берувчи ҳамда ишчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ишчининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг ойлик миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам миқдордан – 1.155.000 сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.

Иш ҳақи миллий валютада - сўмда тўланади. Иш ҳақи тўлаш муддатлари ҳар ярим ойда 1 мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

Иш ҳақи асосий (базавий) ва қўшимча қисмлардан иборат бўлади. Иш ҳақининг қўшимча қисмини қўшимча тўловлар, устамалар, шунингдек мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш хусусиятига эга бошқа тўловлар ташкил этади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтиришга ишчининг розилигисиз йўл қўйилмайди. Ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажми қисқарганда, башарти меҳнатга ҳақ тўлашнинг аввалги шартларини сақлаб қолиш мумкин бўлмаса, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини қисқартиришга йўл қўйилади. Иш берувчи бу ҳақида ишчини камида 2 ой олдин имзо қўйдириб огоҳлантириши керак.