TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Ижтимоий солиқ
Барча мақолалар

Ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқ тўловчилар

Қуйида келтирилган шахслар меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин:

  • ўзини ўзи банд қилган шахслар
  • шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган ёки мазкур майдонда чорвачилик, иссиқхона хўжалиги, паррандачилик, боғдорчилик, гулчилик билан шуғулланаётган шахсий томорқа ер участкаларининг эгалари ёки уларнинг оила аъзолари
  • деҳқон хўжалигининг аъзолари ва деҳқон хўжалигида банд бўлган шахслар
  • меҳнат шартномаси асосида чет элда ёлланиб ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари
  • Ўзбекистон давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан чет давлатларда ташкил этилган ваколатхона ва ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари
  • ишламайдиган эри (ёки хотини) учун солиқ тўловини амалга оширувчи ишлаётган фуқаролар

Юқорида келтирилган шахслар томонидан ижтимоий солиқ йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 1 баравари миқдорида (375.000 сўм) тўланади.

Ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқ тўловчилар ҳисобот йилининг 1 декабригача солиқ тўловини амалга оширишади.