TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Ижтимоий солиқ
Барча мақолалар

Ижтимоий солиқ ва уни тўловчилар

Ижтимоий солиқни тўловчилар деб қуйидагилар эътироф этилади:

  • Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар
  • фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари
  • Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи чет эл компаниялари

Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари суммаси ижтимоий солиққа тортилади.

Ижтимоий солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан ҳар ойда, кейинги ойнинг 15-чи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этилади. Солиқни тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчилар ижтимоий солиқни тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15-чи кунидан кечиктирмай тўлашади.

Ижтимоий солиқ ставкаси

Тадбиркорлик субъектлари 12% ставкада ижтимоий солиққа тортилади. Бюджет ташкилотлари учун ижтимоий солиқнинг ставкаси 25% этиб белгиланган.

Ихтисослаштирилган цехлар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар 4.7% ставкада ижтимоий солиққа тортилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ижтимоий солиқни ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда (375.000 сўм) тўлайди.

Фаолиятни оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси ижтимоий солиқни ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда (375.000 сўм) тўлайди. Бошқа оила аъзолари базавий ҳисоблаш миқдорининг 50% миқдорида (187.500 сўм) тўлайди.