TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Тадбиркорлик субъектининг ҳисоб сиёсати
Барча мақолалар

Солиқ солиш ҳисоб сиёсати

Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда белгиланади. Бунда ҳисоб сиёсати ихтиёрий шаклда тасдиқланади ва унда қуйидагилар акс эттирилиши керак:

  • солиқ регистрларининг шакли ва уларни тузиш тартиби, уларга риоя этилиши устидан масъул шахслар рўйҳати
  • солиқ солиш мақсадларида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш тартиби (алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш шарт бўлган ҳолларда)
  • солиқ тўловчи томонидан фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда харажатларни аниқлаш усуллари, шунингдек қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишнинг усуллари
  • активларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича амортизация нормалари (ҳисоблаш усуллари)

Янги ташкил этилган тадбиркорлик субъекти солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини ташкил этилгандан кейинги биринчи ҳисобот даврида қабул қилади.

Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди. Солиқ тўғрисидаги қонунчиликка ёхуд солиқ солиш шартларига ўзгартириш киритилганда солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида ўзгартиришлар қилишга йўл қўйилади.