TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Фойда солиғи
Барча мақолалар

Ўтган давр даромади ва харажатлари бўйича тузатиш киритиш

Ҳисобот солиқ давридаги даромад ёки харажатлар миқдорининг солиқ базасини аниқлашда илгари даромад ёки харажат деб эътироф этилган сумма доирасида кўпайиши ёки камайиши тузатиш киритиш деб эътироф этилади.

Даромадлар ва харажатларга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилиши лозим:

  • товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда
  • битим шартлари ўзгартирилганда
  • нархлар ўзгартирилганда, сотиб олувчи томонидан чегирмадан фойдаланилганда
  • кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда

Даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш қуйидаги муддатлар ичида амалга оширилади:

  • кафолат муддати белгиланган товар ва хизматлар бўйича — кафолат муддати доирасида
  • суғурта мукофотлари бўйича — шартномани бекор қилиш пайтида
  • бошқа ҳолларда 1 йиллик муддат доирасида

Даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.