TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Фойда солиғи
Барча мақолалар

Фойдани аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар

Солиқ тўловчилар солиққа тортиладиган фойдани аниқлашда жами даромадидан айрим харажатларни чегириб ташлолмайди. Чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига қуйидагилар киради:

  • хайрия ёрдамини амалга ошириш учун харажатлар (бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш, ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга моддий ёрдам кўрсатиш мустасно)
  • текин берилган мол-мулкнинг қиймати ва у билан боғлиқ бўлган харажатлар
  • ортиқча тарзда атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация харажатлари
  • лойиҳалар ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни бартараф этишга доир харажатлар
  • айбдорлари аниқланмаган талон-торож қилишлар ва камомадлардан кўрилган зарарлар
  • бошқа шахслар учун тўланган солиқлар
  • солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар
  • солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга доир харажатлари
  • хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун тўланган жарималар, пенялар