TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Фойда солиғи
Барча мақолалар

Фойда солиғи бўйича имтиёзлар

Товарлар ва ишларни экспортга реализация қилишдан олинган фойда 0% ставка бўйича фойда солиғига тортилади (яъни, фойда солиғи тўланмайди). Товарларни экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, солиқ имтиёзи қўлланилмайди.

Дивидендлар тарзидаги даромадлар 5% ставка бўйича фойда солиғига тортилади.

Қуйидагилар даромад сифатида ҳисобга олинмайди ва фойда солиғига тортилмайди:

  • компания устав фондига қўшилган маблағлар
  • кўп квартирали уйларни бошқарувчилар томонидан умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича бажарилган ишлардан олинган маблағлар
  • суғурта шартномалари бўйича суғурта товони тарзида олинган маблағлар
  • кредит ёки қарз шартномалари бўйича маблағлар
  • олинган грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва мақсадли тушумлар
  • солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган пенялар ва жарималарнинг суммаси