TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Акциз солиғи
Барча мақолалар

Акциз солиғи

Акциз солиғини тўловчилар деб қуйидаги тадбиркорлик субъектлари эътироф этилади:

  • Ўзбекистон ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчилар
  • табиий газни истеъмолчиларга реализация қилишни амалга оширувчилар
  • бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шунингдек газ тўлдириш станциялари орқали газни реализация қилишни амалга оширувчилар
  • Ўзбекистон божхона ҳудуди орқали акциз тўланадиган товарларни олиб ўтувчилар
  • акциз тўланадиган телекоммуникация мобил алоқа хизматларини кўрсатадиган компаниялар

Акциз тўланадиган товарларни экспортга реализация қилиш акциз солиғига тортилмайди.

Акциз солиғи ҳисоботи ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг 10-чи кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Акциз солиғини тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.

Импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш божхона қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.