TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)
Барча мақолалар

Қўшилган қиймат солиғи ва уни тўловчилар

Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи, товар ёки хизматлар реализация қилувчи қуйидаги субъектлар кўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчилари саналади:

  • товар ёки хизматларни реализация қилишдан олинган даромади йил давомида 1 миллиард сўмдан ошган ёхуд ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар
  • Ўзбекистон ҳудудида товар ёки хизматларни реализация қилувчи чет эл компаниялари
  • Реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган аҳолига электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл комапниялари
  • Ўзбекистон божхона чегараси орқали товарларни олиб кирувчи тадбиркорлик субъектлари

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи тадбиркорлик субъектлари ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан шахсий ёки оилавий мол-мулкни тадбиркорлик билан боғлиқ бўлмаган мақсадда реализация қилиш ҚҚСга тортилмайди.

Қоида тариқасида, маҳсулот етказиб берувчи томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим этилган сана ёки товарлар жўнатилган сана (агар товарлар ҳисобварақ-фактура тақдим этилишидан олдин жўнатилган бўлса) товарларни реализацияси амалга оширилган санадир.

ҚҚС ставкаси 12% миқдорида белгиланган.

Солиқ тўловчилар ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини ҳар ойда, кейинги ойнинг 20-чи кунидан кечиктирмаган муддатда тақдим этишлари шарт. ҚҚС суммасини тўлаш ушбу муддатдан кечиктирмай амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳудудига товарларни олиб кириш чоғида ҚҚСни тўлаш божхона қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.