TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Меҳнат шартларини ўзгартириш
Барча мақолалар

Меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари

Меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари қуйидагилардан иборат:

  • меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, иш вақтининг, таътилнинг давомийлиги, ишлаб чиқариш омиллари ва бошқа меҳнат шартларининг ўзгариши
  • ишчининг бошқа ишга (лавозимга) ўтказилиши
  • меҳнат шартномасида шартлашилган иш жойининг ўзгариши

Меҳнат шартномасини ўзгартириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Меҳнат шартномасига ўзгартишлар ишчи ва иш берувчи томонидан ёзма шаклда тузиладиган қўшимча келишув орқали расмийлаштирилади. Меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув камида икки нусхада тузилади.

Меҳнат шартномаси ўзгартирилганлигини қонунга хилоф деб ҳисобловчи ишчи шикоят қилишга ҳақли. Меҳнат низосини кўриш чоғида аввалги меҳнат шартларини сақлаб қолиш имконияти йўқлигини исботлаб бериш мажбурияти иш берувчининг зиммасига юклатилади.

Меҳнат шароитлари қонунга хилоф равишда ўзгартирилган тақдирда, ишчининг аввалги меҳнат шароитларини тиклаш тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилиши лозим.