TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Меҳнат интизоми ва жавобгарлик
Барча мақолалар

Меҳнат низолари

Ишчи меҳнат низосини ҳал қилиш учун ўз танловига кўра бевосита судга мурожаат этишга ҳақли. Ишчининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни амалга оширишни рад этиши тўғрисидаги ёзма ёки оғзаки мажбуриятлари ҳақиқий эмас.

Қуйидаги меҳнат низолари бевосита судда кўриб чиқилади:

  • агар ишчининг иш жойида меҳнат низолари бўйича комиссия тузилмаган бўлса
  • меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар, ишга тиклаш тўғрисидаги
  • ишчига меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллиги туфайли етказилган зиённинг ўрнини ёхуд ишчининг мол-мулкига етказилган моддий зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш ҳақидаги
  • ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақидаги
  • иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда олдиндан ҳал этилган масалалар юзасидан
  • ўзини меҳнат қилиш ва машғулотлар соҳасида камситилишга учраган деб ҳисоблаётган шахсларнинг

Меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш бўйича ишчига ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан 6 ой муддат белгиланади. Ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ишчига меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси топширилган кундан эътиборан 3 ой.