TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Меҳнат интизоми ва жавобгарлик
Барча мақолалар

Ишчини вақтинча ишдан четлаштириш

Ишдан четлаштириш ишчини меҳнат мажбуриятларини, қоида тариқасида, иш ҳақи сақланмаган ҳолда бажаришга вақтинча йўл қўймасликдир.

Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ишчини ишдан четлаштириши шарт:

  • ваколатли давлат органларининг талабига кўра
  • алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида
  • меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаганда
  • мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда
  • ишчи томонидан ишни бажариш учун тиббий хулосага мувофиқ қарши кўрсатмалар аниқланганда
  • ишчи меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ фойдаланилиши шарт бўлган шахсий ёки жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаганда

Иш берувчи ишчини ишдан четлаштириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгунига қадар бутун даврга уни ишдан четлаштиради.

Ишчини ишдан четлаштириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилиб, унда четлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган аниқ сабаб кўрсатилиши керак. Иш берувчининг ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруғи ишдан четлаштирилган ишчига имзо қўйдириб етказилади.