TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Ишчиларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари
Барча мақолалар

Меҳнат дафтарчаси ва меҳнат стажи

Меҳнат дафтарчаси ишчининг меҳнат стажини тасдиқловчи ва меҳнат фаолияти тўғрисидаги верификация қилинган маълумотларни ўз ичига олган асосий ҳужжатдир.

Электрон шаклдаги меҳнат дафтарчаси my.mehnat.uz миллий меҳнат тизимида шакллантирилади. Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган, ишчининг меҳнат фаолияти ва меҳнат стажи ҳақидаги ахборот меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлардир.

Иш берувчи (якка тартибдаги тадбиркордан ташқари) ташкилотда 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимлар учун меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт.

Якка тартибдаги тадбиркор ишга қабул қилинган ишчиларни my.soliq.uz дастури орқали рўйҳатга қўяди.

Ишчи меҳнат органида ёки охирги иш жойидаги иш берувчидан ишлаган давр учун меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни олишга ҳақлидир.