TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Ишчиларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари
Барча мақолалар

Ишчининг ҳуқуқлари

Ишчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш
  • меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан таъминланиш
  • меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган иш жойига эга бўлиш
  • ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олиш
  • ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек йиллик меҳнат таътиллари бериш орқали таъминланадиган дам олиш
  • хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларига эга бўлиш
  • касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
  • ўз меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига ва бошқа ташкилотларга бирлашиш
  • жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси, шунингдек улар шартларининг бажарилиши тўғрисида ахборот олиш
  • меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ишчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш
  • ўз меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш