TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Ишчиларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари
Барча мақолалар

Ишчилар учун меҳнат қилиш кафолатлари

Мажбурий меҳнат, яъни бирор-бир шахсдан унинг ихтиёрига қарши жазони (моддий, жисмоний ёки руҳий таъсир чораларини) қўллаш таҳдиди остида ишни ёки хизматни бажаришни талаб этиш, тақиқланади.

Иш берувчи ишчидан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни бажаришни, ишчининг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилишга ҳақли эмас.

Ишчи билан тузиладиган меҳнат шартномасига ишчининг ҳуқуқий ҳолатини қонун ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирувчи шартларни киритиш тақиқланади. Ҳеч бир ички ҳужжат ёки иш берувчининг қарорлари ишчининг ҳуқуқий ҳолатини қонунчиликка нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмас.

Ишчи билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган меҳнат шартномасининг ўрнига фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузиш тақиқланади.

Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, ташкилотларнинг кузатув кенгашлари аъзоларига ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишларни бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) шахсларга нисбатан амал қилмайди.