TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Ишга қабул қилиш
Барча мақолалар

Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш

Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмайди. Қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдир:

  • иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик
  • ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик
  • меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш
  • судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли (қонунчиликда назарда тутилган айрим ҳоллар мустасно), ёхуд яқин қариндошлари судланганлиги сабабли ишга қабул қилмаслик

Ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилган деб ҳисоблайдиган шахс белгиланган тартибда шикоят қилиши, шу жумладан судга мурожаат қилиши мумкин. Низоларни кўриб чиқиш чоғида ишга қабул қилишни рад этишнинг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади.