TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Ишга қабул қилиш
Барча мақолалар

Ишга қабул қилиш чоғида талаб этиладиган ҳужжатлар

Ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • паспортни ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёхуд идентификацияловчи ID-картани
  • охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани (биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно)
  • асосий иш жойидан маълумотнома - ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар учун
  • ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳномани ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани
  • олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни
  • жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини (биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно)

Ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахсдан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.