TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Ишдан бўшатиш
Барча мақолалар

Ишдан бўшаган ишчи билан ҳисоб-китоб қилиш

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишчи билан ҳисоб-китоб қилиниши керак. Ҳисоб-китоб олинмаган иш ҳақини, фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни, шунингдек бошқа мажбурий тўловларни ишчига тўлашни ўз ичига олади.

Иш берувчи томонидан ишчига тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ишчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади. Агар ишчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммалар ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида ишчи томонидан талаб қўйилганидан кейин 3 кундан кечиктирмай тўланиши керак.

Ишчига қуйидаги ҳолларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади:

  • меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда (ишчининг айбли ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатлар мустасно)
  • тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда
  • ишчи янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан
  • ишчи тиббий хулосага мувофиқ бошқа ишга ўтказишни рад этганлиги
  • ишчи иш берувчи билан бирга бошқа жойдаги ишга кўчишни рад этганлиги
  • компаниянинг мулкдори алмашганда, ишчи ишни давом эттиришни рад этганлиги

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ишчининг мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва ишчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 50% дан кам бўлмаслиги лозим.