TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Ишдан бўшатиш
Барча мақолалар

Тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бўшатиш

Меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиш асослари қуйидагилардан иборат:

  • ишчининг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги
  • шу ишни илгари бажариб келган ишчининг аввалги ишга тикланганлиги
  • ишчи суднинг ҳукми билан аввалги ишини давом эттириш имкониятини истисно этадиган жазога ҳукм қилинган бўлса
  • ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса
  • ишчининг тиббий хулосага мувофиқ меҳнат фаолиятига тўлиқ қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги
  • компанияни тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги
  • ишчи вафот этганлиги, шунингдек суд томонидан ишчининг бедарак йўқолган деб эътироф этилганлиги
  • қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллар