TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Иш вақти ва дам олиш
Барча мақолалар

Иш ҳақи сақланмайдиган таътил

Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ишчининг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.

Ишчининг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ишчи ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у бир календарь йили давомида жами 3 ойдан ошмаслиги керак.

Карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда ишчининг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг жами давомийлиги 6 ойгача кўпайтирилиши мумкин.