TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Иш вақти ва дам олиш
Барча мақолалар

Ишчининг дам олиш вақти

Иш куни давомида ишчига дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан 2 соат ва камида 30 дақиқа бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак.

Ишнинг тугаши ва унинг кейинги куни (смена) бошланиши ўртасидаги ҳар кунги дам олиш давомийлиги 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас.

Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш, қоида тариқасида, тақиқланади.

Иш вақтидан ташқари пайтда ишга жалб этишга, қоида тариқасида, ишчининг ёзма розилиги билан йўл қўйилади. Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ишчи учун сурункасига икки кун давомида 4 соатдан ва йилига жами 120 соатдан ошмаслиги керак.

Икки ва ундан ортиқ сменадаги иш сменали иш деб ҳисобланади. Ишчини сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.

Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг давомийлиги барча ишчилар учун камида 1 соатга қисқартирилади.