TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Иш вақти ва дам олиш
Барча мақолалар

Ишчининг иш вақти давомийлиги

Ишчи ички меҳнат тартиб қоидаларига, смена жадвалларига ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажариши керак бўлса, ўша вақт иш вақтидир.

Ишчи учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасида, ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Ҳар кунги ишнинг (сменанинг) давомийлиги олти кунлик иш ҳафтасида - 7 соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида - 8 соатдан ошиши мумкин эмас.

Иш берувчи билан келишувга кўра ишчига тўлиқсиз иш вақти. Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаганда ишчининг меҳнатига ҳақ тўлаш у ишлаб берган вақтга мутаносиб равишда ёки у бажарган ишнинг ҳажмига қараб амалга оширилади. Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаш ишчилар учун ҳар йилги меҳнат таътили давомийлигининг ёки меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришнинг чекланишларига сабаб бўлмайди.

Айрим тоифадаги ишчилар учун иш ҳақини камайтирмасдан иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади. Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги қуйидагиларга мажбурий тартибда белгиланади:

  • 18 ёшга тўлмаган ишчиларга
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ишчиларга
  • ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ишчиларга
  • иши юқори даражадаги руҳий, ақлий, асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган тиббиёт ишчиларига, педагогларга ва бошқа тоифадаги ишчиларга