TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи
Барча мақолалар

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича имтиёзлар

Қуйидаги даромадлар жисмоний шахсларнинг даромад солиғига тортилмайди:

  • қонунчиликда белгиланадиган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари
  • стипендиялар
  • давлат пенсиялари
  • олинган алиментлар
  • ўқувчилар ва талабаларнинг таълим олиши учун олий таълим ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган маблағлар
  • фуқаролар томонидан олинадиган суғурта товони суммалари
  • бир йўла бериладиган давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғалар
  • касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар (бундан касаба уюшмаси қўмитасининг ходимларига меҳнат вазифаларини бажарганлик учун бериладиган тўловлар мустасно)
  • ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари
  • хизмат сафарларига оид айрим компенсация тўловлари
  • фавқулодда ҳолатлар муносабати билан етказилган зарарлар суммаси доирасида бериладиган моддий ёрдам
  • 36 календарь ойдан кўп муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинадиган даромадлар
  • солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари