TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи
Барча мақолалар

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчилари деб қуйидагилар эътироф этилади:

  • Ўзбекистон резиденти саналган жисмоний шахслар (фуқаролар ва чет эл фуқаролари)
  • Ўзбекистондаги манбалардан даромад олувчи норезидент жисмоний шахслар

Қоида тариқасида, солиқ тўловчининг жами даромади даромад солиғига тортилади. Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистондаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлардан солиқ тўлайди. Норезидент чет эллик шахслар Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадлардан солиқ тўлайди.

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботлар солиқ агентлари (яъни, иш берувчи компания ёки якка тартибдаги тадбиркор) ҳар ойда, кейинги ойнинг 15-чи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этилади.

Декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар бўйича солиқ декларациясини тақдим этишнинг сўнгги муддати кейинги йилнинг 1 апрели ҳисобланади.

Даромад солиғи ставкаси

Ўзбекистон резиденти саналган жисмоний шахслар (фуқаролар ва чет эл фуқаролари) даромадларига 12% ставка бўйича солиқ солинади. Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга 5% ставка бўйича солиқ солинади.

Норезидент чет эллик шахслар олинган дивидендлар ва фоизлар учун 10% ставкада солиққа тортилади.