TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Бухгалтерия хисобини юритиш
Барча мақолалар

Молиявий ҳисобот турлари

Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ва статистика органларига топшириладиган молиявий ҳисобот шакллари қуйидагилардан иборат:

  • бухгалтерия баланси
  • молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот
  • пул оқимлари тўғрисида ҳисобот
  • хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари молиявий ҳисоботларни қуйидаги муддатларда топширади:

  • ҳар чоракда чорак тугагандан кейинги ойнинг 25-кунига қадар
  • йил якунида ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай (хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар учун 25 мартидан кечиктирмай)

Кичик корхоналар ва микрофирмалар чораклик ҳисобот топширишдан озод этилган. Улар фақат йил якунида бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни топширади.