TAX & LEGAL UZBEKISTAN
Бухгалтерия хисобини юритиш
Барча мақолалар

Бухгалтерия хисоби умумий қоидалари

Тадбиркорлик субъектлари барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия хисобини юритади. 1 январь — 31 декабрь календарь йили йиллик молиявий ҳисоботнинг ҳисобот давридир.

Бухгалтерия ҳисобини юритишни қуйидагича ташкил этиш мумкин:

  • тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан шахсан юритиш
  • бухгалтер мутахассисни ишга қабул қилиш
  • бухгалтерлик хизматларини кўрсатадиган ташкилот билан шартнома тузиш

Бухгалтерия ҳисоби миллий валютада — сўмда юритилади.

Бухгалтерия ҳисобини юритиш миллий стандартлар асосида амалга оширилади, агарда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) қўлланилмаса.